08:39 / 20.06.2017
15157

Ле-Буржедаги авиашоудан фотожамланма

19 июнда очилган 52-рақамли "Ле-Бурже – 2017" халқаро аэрокоинот салонида 47 та давлатдан 2,5 минг иштирокчи тақдим қилинган. Россия жорий йилда авиашоуга фақатгина макетлар ва реклама материалларини олиб келди: Франция божхона идоралари Россияга қарши киритилган санкциялар сабабли аэрокоинот салонига Россия техникаси ва самолётларининг ҳақиқий намуналарини олиб келмасликни тавсия қилган. Бундан фақатгина SSJ-100 лайнери мустасно бўлган ва кўргазмада бу самолётнинг энг асосий хорижий буюртмачиси – Мексиканинг Interjet компанияси рангларига бўялган нусхаси тақдим қилинмоқда. 

Салоннинг кўргазма ва парвоз майдони 324 минг кв. метрни, яъни тахминан 46 та футбол майдонини ташкил қилади. Парвозлар дастурида 33 та самолёт иштирок этади.

Alphajet самолётларидаги Patrouille de France пилотаж гуруҳи

Airbus A 380 самолёти 

Франция президенти Эммануэль Макрон "Ле-Бурже – 2017"да

Франциянинг Dassault Aviation компанияси томондан яратилган 4-авлоддаги Rafale F3 кўп мақсадли қирувчи самолёти 

"Мистраль" кемаси рақибининг пастлаб учувчи вертолёт ва самолётларини нишонга олишга мўлжалланган француз зенит-ракета мажмуаси  

Франциянинг Dassault Aviation компанияси томондан яратилган 4-авлоддаги Rafale F3 кўп мақсадли қирувчи самолёти 

Falcon 8X самолёти 

Турбовинтли кўп мақсадли транспорт самолёти Ан-132 D

Airbus A400M ҳарбий-транспорт самолёти  

Туркиянинг Hurkus-С турбовинтли ҳарбий самолёти 

Airbus A 380 самолёти 

Airbus A400M ҳарбий-транспорт самолёти  

Mistral Missile вертолёти

Россиянинг МС-21 йўловчи самолёти макети

Top