12:48 / 20.06.2017
18768

Металл конструкциялардан омборхона ва ангарлар қурдирмоқчи бўлганлар учун ажойиб имконият

Бир муддат аввал биз замонавий қурилиш соҳасида металл конструкциялардан кенг фойдаланиш ривожланиб бораётгани ҳақида, бу борада Ўзбекистонда ҳам самарали бизнес юритиш йўлга қўйилгани ҳақида ҳикоя қилган эдик. Бу сафар, айни хизмат турининг ихтисослаштирилган йўналиши, металл конструкциялардан турли ангарларни барпо қилиш ва қуриш ҳақида сўз юритамиз.

Металл конструкциялардан ҳар қандай мураккабликдаги, шахсий ҳамда намунали лойиҳалар бўйича бинолар, ангарлар ва омборхоналарни барпо қилиш мумкин. Ангарларни металл конструкциялардан барпо қилиш қиймати, албатта, шу каби иншоотларни ғишт, бетон блоклар ва монолитлардан қуришга қараганда фарқланади.

Шундай экан, омборхоналар қуришда металл конструкцияларни танлаш бугунги кунда қурилиш ишларининг тез тугаши ва арзонга тушишини англатади.

Металл конструкциялардан ясалган ангарлар, омборхоналар таннархи қиммат бўлмаслиги ва бошқа устунликлари сабабли ўрта ва кичик бизнес корхоналари учун жуда мос келади. Бундай бинолардан:

Маҳсулотларни сақлаш;
Идора иншоотлари сифатида;
Кисловотский модул:
Уй ҳайвонлари комплексларини барпо этиш;
Автоустахоналар қуриш;
Автотураргоҳлар;
Спорт иншоотлари;
Савдо нуқталари, кўргазмалар мажмуалари;

Ишлаб чиқариш, қайта ишлаш цехлари ва бошқаларда фойдаланиш мумкин.

Бундай бинолар минтақа ва нима мақсадга хизмат қилишидан келиб чиққан ҳолда қурилади. Бу каби иншоотларни ҳароратга чидамли қилиш учун ҳудуд иқлимидан келиб чиққан ҳолда материал танланиши керак.

Металл ангарлар унчалик ҳам оғир вазнли бўлмайди. Бу пойдеворни кенг қамровли бўлишини талаб этмайди ҳамда бажариш ишларини қисқартиради. Металл конструкцияларнинг заводдан қурилиш майдонига деярли тайёр ҳолатда етказилиши ҳам қурилиш суръатига ижобий таъсир кўрсатади.

Иншоот майдонидан келиб чиққан ҳолда у 1-9 ой муддатда қуриб, фойдаланишга топширилади.

Жозибали дизайн. Ангарлар турли рангларга бўялиши мумкин. Бу эса, ўз навбатида, уни атроф-муҳитга имкон қадар мослаштириш, унга замонавий ва ажойиб кўриниш имконини беради.

Узоқ муддатли яроқлилик. Ангарлардан фойдаланиш муддати 100 йилгача етиши мумкин. Иншоотнинг фойдаланиш мақсади ва ўлчамида келиб чиққан ҳолда сарфланган харажат 3–5 йилда ўзини оқлайди.

Ҳар мавсумга мослик. Металл ангарлар деярли барча атмосфера таъсирлари: ультрабинафша нурлар, намгарчилик, ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши ва шу кабиларга жуда чидамлидир.

Ўзбекистон Республикаси дунё мамлакатлари орасида нуфузли ўрин эгаллаб турган даврда ҳар соҳа каби қурилиш соҳасининг 21 аср нанотехналогия истиқболидаги қурилиш хомашёларининг ихтиро қилиниши, уларнинг қўлланилишининг негизи металл конструкциялар ташкил этишини асло ёдимиздан чиқармаслигимиз лозим. Шундай экан, 21 асрда режалаштирилаётган мамлакатимизнинг аксарият иншоотлари негизини металл конструкцияларга қаратилгани бежиз эмасдир.

Катта ишлаб чиқариш иншоотлари, айниқса енгил саноатни мамлакатимизда кескин ривожлантириш даврида жаҳон талаби стандартларидаги маҳсулот ишлаб чиқаришда, қулай, мобил, ихчам, кам харажатли ва қисқа вақт ичида иншоотлар барпо этилишига бўлган эҳтиёжнинг кескин ортишига олиб келди.

Сифатли экспорт маҳсулотларини таъминлашда жиҳозларнинг замонавий энг охирги моделларидан фойдаланган ҳолда уларни қисқа даврда жойлаштириш учун металл конструкция иштирокидаги бино иншоотлар мақсадга эришишдаги ажралмас зарурий босқичга айланди.

Ҳаким Металл Строй МЧЖ’да бундай конструкцияларнинг катта ҳажмда мавжудлиги ҳисобига қурилаётган иншоотлар ҳажми юқори даражада кўпайиб бормоқда.

Сизлар ҳам ўз мақсадингизга қисқа ва тез эришишда қилаётган ҳаракатларингиз самарадорлигини ошириш ва маблағларни тежаш хоҳшингиз бўлса, шу жамиятга мурожаат этиб, юқори даражадаги экспорт ходимлар иштирокида бино ва иншоотларга эга бўлиш учун ўз режаларингизни амалга оширишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top