10:01 / 20.06.2017
25008

Тошкент халқаро аэропортида қизларни фоҳишалик учун Малайзияга олиб кетаётган аёл ушланди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тадбир давомида Тошкент шаҳар Сергели туманида жойлашган И.А.Каримов номидаги халқаро аэропортида Бекобод шаҳрида вақтинча яшовчи, 1984 йилда туғилган Холида Аҳророва (исмлари ўзгартирилган), танишлари Бекобод туманида яшовчи 1983 йилда туғилган Манзура Орипова ва 1998 йилда туғилган Хулкарой Нодироваларни Малайзия давлатининг Куала-Лумпур шаҳридаги меҳмонхоналарнинг бирида ўзининг жиноий шериги «Цем» исмли таниши билан бирга улардан фоҳишаликда фойдаланиш мақсадида «Тошкент-Куала-Лумпур» йўналиши орқали Малайзия давлатига олиб чиқиб кетаётган вақтида ички ишлар органлари ходимлари томонидан жиноят устида қўлга олинган, деб хабар берди Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати.

Ундан ўзини ва Манзура Орипова ҳамда Хулкарой Нодироваларнинг номига ёзилган «Тошкент-Куала-Лумпур» йўналишига берилган авиа чипталар ашёвий далил сифатида олинди. Ушбу ҳолат юзасидан Холида Аҳроровага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top