Тошкент шаҳридаги туман давлат хизматлари марказларида хизмат кўрсатишда вақтинчалик узилишлар бўлади.
Адлия вазирлиги хабарига кўра, бугун, 1 май куни Тошкент шаҳрининг барча туман давлат хизматлари марказларида интернет тармоғида носозлик кузатилган.
Шу сабабли, туман давлат хизматлари марказларида хизмат кўрсатишда вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин.
Вазирлик юзага келган ноқулайлик учун узр сўраган.
















