23:34 / 01.07.2017
6344

АҚШда бир ордер билан 3,2 миллионта хабар қўлга киритилган

АҚШда 2016 йилда ҳуқуқ-тартибот идоралари бир суд ордери бўйича 3 млн 292 минг 385 та телефон суҳбати ва хабарларни қўлга киритганлар. Бу ҳақда АҚШ судларининг 2016 йилдаги махфий тинглашлар ҳақидаги ҳисоботида айтилган

Бу ордер 60 кунга Пенсильванияда гиёҳванд моддалар билан боғлиқ тергов доирасида берилган. 26 киши орқасидан кузатув олиб борилган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ушбу иш бўйича 16 кишини ҳибсга олишган, бироқ бу одамлардан бирортаси ҳали судланмаган. Тинглашларга 355 минг доллар сарфланган.

Ҳисоботга кўра, 2016 йилда ҳуқуқ-тартибот идоралари 3168 та тинглаш бўйича ҳисобот беришган. Олинган маълумотлар асосида 12 мингдан кўпроқ одам ушланган, улардан деярли ҳар ўнинчиси судланган.

Top