22:58 / 05.07.2017
8944

Хосеп Гвардиола: «Манчестер Сити»га «Барселона», «Реал» ва «Бавария» даражасига чиқиш учун 10 йил вақт керак

«Манчестер Сити» бош  мураббийи Хосеп Гвардиола L’Esportiu Catalunya нашрига берган интервьюсида Англиядаги бўлажак иккинчи мавсумига тайёргарлик ва жамоанинг умумий тараққиёти ҳақида саволларга жавоб қайтарди.

- Иккинчи мавсумдан нималарни кутмоқдасиз?

- Умид қиламанки, у худди биринчисида бўлгани каби яхши кечади. Бизда ўтган мавсумдаёқ яхши даврлар бўлганди. Одамларнинг айтишича, биз учун (мураббийлар штаби учун – Tribuna.uz) омадсиз келган эмиш. Аслида бу шунчаки олдин кўрсатган натижаларимиз сабаб таққосланган ҳолат.

Етти йиллик мураббийлик фаолиятим давомида мен олти марта мамлакат чемпиони бўлганман. Шунингдек ҳар доим ЕЧЛ ярим финалига қадар етиб борганман. Аммо бу мавсумда булар ўхшамади. Лекин бир нарсани ҳисобга олингки, ҳатто «Барселона» ҳам ҳар доим ярим финалларда ўйнайвермайди.

«Манчестер Сити» — ажойиб жамоа, сўнгги беш йилда Европа чемпионлар лигасида кетма-кет бешинчи марта иштирок этаётган ягона жамоа. Аммо жамоа «Барселона», «Реал» ва «Бавария» даражасига чиқиши жуда қийин кечади. Бунинг учун вақт керак – ўн йил.

- Аммо клубнинг мақсади шундай-ку, тўғрими?

- Ҳа, биз буни хоҳлаймиз ва бунинг учун вақтимиз бор, – деган Гвардиола.

Top