14:23 / 10.07.2017
8678

8 июль куни Тошкентда 8 та ЙТҲ юз берди, 2 инсон ҳаётдан кўз юмди

Фото: "Кун"

2017 йилнинг 8 июль куни Тошкент шаҳри ҳудудида 8 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида 8 нафар шахслар тан жароҳати олган, 2 нафар шахслар вафот этган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

2017 йилнинг 8 июль куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2081 та ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 695 тасини қўпол турдаги, 23 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган. 

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 8 июль куни жами 939 та ҳуқуқбузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 378 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 561 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.

Top