10:56 / 24.07.2017
14949

Олимпия чемпиони Фелпс 100 метрга сузишда оқ акулага мағлуб бўлди

Спорт тарихида Олимпия ўйинларида 23 маротаба чемпионга айланган ягона спортчи – америкалик сузиш устаси Майкл Фелпс оқ акула билан 100 метр масофага сузиш бўйича баҳсда мағлуб бўлди. Бу ҳақда «Р-Спорт» хабар қилмоқда.

Daily Mail маълумотига кўра, Фелпс телевизион дастурларнинг бирида акула билан ўзига хос баҳсга киришган, ҳайвоннинг сузиши эса компьютер модели ёрдамида гавдалантирилди. Бу ЖАРдаги Моссел кўрфазида бўлиб ўтган.

Фелпс монофинли (ҳар икки оёққа тақилувчи катта ластлар) махсус гидрокийимда бўлган. Натижада 32 ёшли америкалик спортчи белгиланган масофани 38,1 сонияда сузиб ўтган бўлса, акула 36,1 сонияни қайд этган.

Top