12:46 / 26.07.2017
10352

Фотофакт: Гвардиола фаолияти давомида трансферлар учун 1 млрд евро сарфлашга улгурди

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола, «Монако»дан ҳимоячи Бенжамен Мендини ҳимоячилар учун рекорд бўлган 57,5 миллион евро эвазига сотиб олган, бутун мураббийлик фаолияти давомида амалга оширган харажатлари миқдорини 998,4 млн.еврога етказди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, инглиз кулбида каталониялик мутахассис бугунги кунга қадар янги футболчиларни сотиб олиш учун 453 млн евро сарфлади. «Бавария» уч мавсум учун унинг ҳаражатлари 203 млн еврони, «Барселона»да тўрт мавсум давомида эса 341 млн. еврони ташкил қилганди.

Гвардиола харид қилган энг қимматбаҳо футболчи ҳужумчи Златан Ибраҳимович бўлиб, 2009 йилда «Барселона» унинг трансфери учун 69,5 млн евро сарфлаганди.

Top