22:20 / 01.08.2017
19010

Футболчилар аслида ўзи муносиб бўлган маошдан 2-3 баравар кўпроқ олиши аниқ бўлди

Лоуренс технологиялари университети олимлари томонидан яратилган махсус ишлаб чиқилган алгоритм ёрдамида футболчиларнинг ҳақиқий баҳоси ва уларнинг аслида олиши керак бўлган маоши миқдори аниқ бўлди. Унга кўра Европанинг қарийб 6 минг профессионал футболчининг 55тадан асосий кўрсаткичлари тажриба сифатида олинди.

Мазкур алгоритм футболчиларнинг тўп билан муомала қилиши, у билан амалга оширадиган техникалари ёрдамида уларга муносиб бўлган маблағларни ҳисоб-китоб қилиб берди. Унга кўра, футболчилар аслида ўзлари муносиб бўлган маошдан икки ва ҳаттоки уч баравар кўпроқ пул ишлаб топиши аниқ бўлди.

Мисол учун 2016 йилнинг энг яхши футболчиси Криштиану Роналду «Барселона» ҳужумчисидан Лионель Мессидан камроқ ойлик олиши зарурлиги маълум бўлди. Алгоритм Аргентина терма жамоаси етакчиси рейтингда биринчи ўринда кўрсатди, аммо унинг ҳафталик маошини 235 000 евро сифатида кўрсатиб берди. Бу Мессининг шу кунга қадар оладиган маошидан икки баравар кам дегандир.

Қайд этиб ўтиш жоиз, алгоритмга футболчиларнинг имижи, уларнинг иштирокидаги ўйинга қараб ўзгарадиган трансляция оммавийлиги ва нархи каби қўшимчалар қўшилмаган. Машина фақат футболчиларнинг профессионал кўрсаткичлари ҳисобига ойликларни ҳисоблаб берган.

Top