08:32 / 28.10.2016
6820

Facebook янгиликлар тасмаси сохта хабарларни ажрата олмаяпти

Фото: gogetnews.info

Facebook ижтимоий тармоғи янгиликлар тасмасининг ишончсиз хабарларга қарши курашувчи алгоритми ўз вазифасини уддалай олмаяпти. Шу билан компаниянинг дастурчилар олдига қўйган талабига жавоб бермаяпти, деб ёзади BuzzFeed.

Хабарларга кўра, Facebook компаниясининг фойдаланувчилар учун янгиликлар мазмунини белгилашда ўз иштирокини кенгайтириш режаси қатор техник муаммоларга дуч келиши мумкин. 

«Рақамларни автоматик равишда текшириш ва янгиликлар тасмасида сохта хабарни аниқлаш, алгоритмни тузишда мураккаб вазифадир», — дейди Индиана университети информатика мутахассиси. Унинг қўшимча қилишича, дастурчилар ҳозирча, бу вазифани уддалашдан анча йироқдалар. 


 

Top