Йўллардаги тирбандликка қарши курашишнинг янги усули ихтиро қилинди
Сингапурдаги Наньян технологик университети компьютер мутахассислари тирбандликларга қарши курашишнинг янги алгоритмини яратишди.
Мутахассисларнинг айтишича, асосийси автомобиль бошқаришда инсон омилини минималлаштиришга эришишдир. Одамларга ҳис-ҳаяжонга берилиш ва мавҳумлик хосдир ва бу йўлда кўплаб муаммоларни туғдиради.
Янги компьютер алгоритми ишлаши жуда оддий, деб ёзмоқда Motherboard. Йўл қисмининг дастлабки юкланганлиги олинади, унга номаълум миқдор – бу йўл қисмига йўналаётган бўлиши мумкин бўлган машиналар сони қўшилади. Сўнгра янги йўналишлар яратиш ёрдамида йўлнинг бу қисмидан оқимни олиб кетиш вариантлари ўйлаб топилади. Ғояга кўра, бу тирбандликларнинг вужудга келиши олдини олиши керак.
Тирбандликлар ҳосил бўлмаслиги учун машиналарнинг бор-йўғи 10 фоиз навигацион тизими оқимни назорат қилувчи ва алгоритм билан бошқарилувчи умумий тармоққа уланган бўлиши керак.
Дастур компьютер симуляцияларида ўзининг мавжуд бўлишга ҳақлилигини исботлади. Ҳозир дастур яратувчилари тизимни яхшилаш мақсадида BMW компанияси билан ишлашмоқда. Ҳозирда бу тизимни яратишда ягона муаммо алгоритм реал вақтда ишлай оладиган техникани яратиш бўлиб қолмоқда.
Мавзуга оид
16:17 / 04.10.2024
Ярим асрда биринчи марта: Сингапурда собиқ вазир пора олгани учун қамалди
11:00 / 26.09.2024
Бишкекда давлат хизматчиларига шахсий автомобилда ишга бориш чекланди
16:57 / 17.09.2024
Тошкент метросида поезднинг носоз ҳолати сабаб мега тирбандлик юзага келди
21:03 / 31.08.2024