10:08 / 02.08.2017
30178

Президент ва бош вазир номидан инстаграмда очилган саҳифалар ҳақиқийлиги тасдиқланмади

Сўнгги вақтларда Ўзбекистонда кенг тарқалган ижтимоий тармоқлардан бири Instagram тармоғида мамлакат ҳукумати раҳбарларига доир саҳифалар пайдо бўлди.

Хусусан, Президент Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Абдулла Арипов саҳифалари пайдо бўлиб, фаоллик билан юритилмоқда. 

Шу муносабат билан Кун.uz таҳририяти ушбу саҳифаларнинг нақадар ҳақиқатга яқинлиги хусусида изланиш олиб борди. Ўзбекистон Президенти девонидаги манбасининг сўзларига кўра, Президент Шавкат Мирзиёев Instagram тармоғидаги саҳифасига эга эмас. Шу номдаги ҳар қандай саҳифа сохтадир.

Ўзбекистон АКТ вазири Шерзод Шерматов Facebook’да маълум қилишича, Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповнинг Instagram тармоғида шахсий саҳифаси очилмаган. Яъни бу саҳифа бошқа киши томонидан очилиб, юритилади. 

Top