Ўзбекистон Марказий банки 22 августдан бошлаб 50 минг сўмлик банкноталар муомалага киритилиши ҳақида маълум қилди. Uz24.uz нашри молияшунос Александр Давлетов билан бундай қарордан кўзланган мақсад ва у мамлакат иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатиши бўйича қисқа интервью ўтказди.
- 50 минг сўмлик купюралар нима мақсадда жорий этилмоқда? Нега айнан шу қиймат, 20 ёки 100 минглик эмас?
- Аҳолининг ҳисоб-китоб қилишини оптималлаштириш ва тезлаштириш. 50 минглик купюра математик жиҳатлар бўйича 20 мингликдан анча қулайдир. Бу ердаги бош вазифа – сўмга жамғариш функциясини қайтариш.
- Янги купюранинг жорий этилишида плюслар борми?
- Тўғридан тўғри плюслар йўқ, фақатгина билвосита. Масалан, савдо субъектлари, пуллик хизматлар ва банкларнинг транзакция харажатлари камаяди.
- Озиқ-овқат маҳсулотлари ва умуман товарлар ҳамда хизматларнинг истеъмол бозори қимматлашадими?
- Йўқ, қимматлашмайди. Катта қийматга эга янги купюра пуллар эмиссиясини англатмайди, муомалага 10 ва 5 минглик купюралар ўрнига 50 минг купюралар киритилмоқда, бўлди. Пул массаси ўзгармаяпти.
- Бу банклардаги нақд пуллар ҳаракатига қандай таъсир кўрсатади? Бу иш ҳақининг пластик карталарга ўтказиш фоизини камайтиришга ёрдам берадими?
- Тўғридан тўғри йўқ, таъсир кўрсатмайди. Карточкаларга ўтказиш фоизи аста-секин кўнгилли ишга айланади. 5 ва 50 минглик купюралар – бу жараёнда ҳеч қандай аҳамият касб этмайди.
- Бу долларнинг «қора» бозордаги курсига таъсир кўрсатадими?
- Йўқ, таъсир кўрсатмайди. Долларнинг «қора» бозордаги курсини умуман бошқа омиллар аниқлайди, купюра қиймати эмас.