10:40 / 23.08.2017
12104

Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди

Ўзбекистон вилоятларида 42 миллион доллар миқдоридаги электростанциялар қурилмоқда. Мазкур маблағлар Жаҳон банки ҳисобидан ажратилди. Бу ҳақида «Ўзбекэнерго» АЖ вакиллари 22 август куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида хабар берди. 

«Лойиҳа доирасида катта кучланишдаги трансформаторлар, ўлчов асбоблари фойдаланишга топширилади. Биргина, Самарқанд вилояти бўйича 8та автотрансформатор ўрнатилмоқда. Шундан учтаси ишга туширилди. Бу эса Самарқандда бўлиб ўтадиган Шарқ тароналари, анжуманларнинг объектлари билан бевосита боғлиқ. Учта трансформаторни ишга тушириш учун 6 миллион доллар сарфланди. Бунинг учун эса аҳолидан ҳеч қандай солиқ олинмади, ҳақ талаб қилинмади», - дея таъкидлади «Ўзэлектртармоқ» УК бош директори Холиқ Элмуродов.

Top