«Ўзбекэнерго» «Ўзтрансгаз»дан қанча қарздор?
Бугун, 1 август куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги, "Ўзтрансгаз" АЖ ва "Ўзбекэнерго" АЖ мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбирда кўпчилик кутганидек асосий мавзу энергоресурслар нархларининг оширилиши бўлди. Унда иштирок этган Kun.uz мухбири “нархларнинг оширилишида нега мутаносибликка эътибор берилмаган? Масалан, газ нархи электр энергиясига нисбатан кўпроқ оширилган. Ҳолбуки электр энергияси ишлаб чиқаришда энг катта харажат газ эканлиги маълум. Бу “Ўзбекэнерго”нинг “Ўзтрансгаз” олдидаги қарздорлиги ошиб кетишига олиб келмайдими? Биздаги маълумотларга қараганда яқинда ҳам фойда билан юрган “Ўзбекэнерго” “Ўзтрансгаз” олдида 1 трлн сўмдан кўпроқ қарз бўлиб қолган, шу масалага ҳам изоҳ берсангиз” деган саволига Жамшид Қўчқоров:
- “Ўзбекэнерго” фойдада юрганди, деган гапга қўшилмайман, фойдада бўлганда инвестицион лойиҳалар учун биздан пул сўраб юрмасди. Энди бевосита қарздорликка келсак, маълум бўлишича, “Ўзбекэнерго” “Ўзтрансгаз”дан айни пайтда 1 трлн 350 млрд сўм қарздор. Шу билан бирга ҳар ой 1 трлн сўмлик маҳсулот харид қилади. Демак 40 кунлик маҳсулотга қарз, бу ташкилотлар ўртасида бўладиган ҳолат, - деб жавоб берди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30 июль куни «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларни ўзгартириш тўғрисида»ги №633-сонли қарори имзоланган ва унга кўра барча энергоресурслар нархи турли даражада оширилган.
Мавзуга оид
17:43 / 21.11.2024
Бош вазир ўринбосарлари ва вазирларнинг барчаси ўз лавозимини сақлаб қолди (фото)
13:25 / 19.10.2024
Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоровга “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган иқтисодчи” унвони берилди
08:50 / 12.10.2024
«2025 йилда энерготарифлар ислоҳотининг асосий босқичи якунланади» — бош вазир ўринбосари
22:19 / 11.10.2024