18:20 / 17.09.2017
23393

Судьялар олий кенгаши​ судьялик лавозимига номзодлик захирасига янги аризаларни қабул қилмоқда

Айни кунларда Ўзбекистон бўйлаб, судьялик лавозимига номзодлик захирасига янги номзодларни саралаш босқичи бошланди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши Ахборот хизмати вакили Kun.uz нашрига хабар берган.

Судьялик лавозимлари учун зарур билимга эга бўлган, етарли ҳаётий тажрибага ва бенуқсон обрў-эътиборга эга юқори малакали юристлар орасидан ўттиз ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга, юридик ихтисос бўйича камида 5 йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари киритилиши мумкин.

Судьялик лавозимига номзодлик захирасига кириш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашига ариза билан мурожаат қилади.

Судьялик лавозимига номзодлик захирасига киритилиши қонунда белгиланган талаб ва тартиб асосида амалга оширилади. Номзодлар Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашига бевосита ёки Кенгашнинг sudyalaroliykengashi.uz расмий веб-сайти орқали ёхуд Кенгашнинг 11-90 ёки 200-26-00 рақамли ишонч телефонлари, 215-73-08 ёки 215-73-11 хизмат телефонлари орқали мурожаат этишлари ҳамда бўш судьялик лавозимлари тўғрисидаги ахборот ва ўзларини қизиқтирган барча маълумотларни олишлари мумкин.

Top