20:20 / 28.09.2017
20432

IPhone X’нинг жиддий камчилиги маълум қилинди

Фото: apple-iphone.ru

Агар IPhone X смартфонидан болалар фойдаланишса, унинг юзни таниш функцияси FaceID нотўғри ишлайди, деб айтилди Apple’нинг сайтида FaceID’га берилган йўриқномада.

Идентификация тизими агар смартфон фойдаланувчиси 13 ёшдан кичик бўлса, телефон эгасини адаштириб қўйиши мумкин. Бу эса болаларда ҳали юз қиёфаси етарлича шаклланмагани ва телефондаги датчиклар уларни ўқий олмаслиги билан боғланган.

Агар гаджет эгасида унинг эгизи бўлса, унда телефоннинг янглиш очилиши хавфи юқори бўлиб қолади. Компания бундай вазиятларда оддий PIN-код ёки паролдан фойдалинишни тавсия қилмоқда.

Йўриқномада таъкидланишича, аксарият вазиятларда FaceID функцияси бармоқ изи билан очишдан кўра аниқроқ ишлайди. Компанияда таъкидланишича, хато эҳтимоли 1:1000000 нисбатни ташкил қилади. 

Top