16:10 / 04.10.2017
65443

Ўзбекистонлик келин-куёв тўйи кунида уюштирган байрам интернетда олқишга сазовор бўлди

Янги никоҳ риштасини қурган Бекзод ва Дилафрўз никоҳ оқшомидан аввал ресторанга меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини чақириб, уларга катта зиёфат беришди. Facebook ижтимоий тармоғининг ўзбек сегментидаги UzMDK гуруҳида шу ҳақдаги суратлар пайдо бўлди. Уйланаётган йигит исми Бекзод ва келин Дилафрўз деб аталиши суратларга берилган изоҳдан маълум бўлади. Аммо уларнинг қаерда истиқомат қилишига ойдинлик киритилмаган.

Фото: facebook.com/Uzmdk

Шу муносабат билан ўз фикрларини қолдирган фойдаланувчилар уларнинг ушбу хайрли  ишларини алқаб, ишларига омад, ўзларига тан сиҳатлик тилаган. Кўпчилик бошқа ёшларни ҳам улардан ўрнак олишга чақирган. 

Фойдаланувчиларнинг барчаси, ёшлар ҳақига дуолар қилишиб, шундай етук фарзандларни тарбиялаган ота-оналарига ташаккурларини билдиришган. 

Фото: facebook.com/Uzmdk

Шу ўринда, KUN.UZ таҳририяти ҳам ушбу савобли ишни “орзу-ҳавас”ларни бир четга суриб, амалга оширган ёшларга бахт тилаб, Ўзбекистонда улардан ўрнак олувчилар янада кўпайишини тилаб қолади. 

Фото: facebook.com/Uzmdk

 

Top