Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президентига таъзия билдирди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президенти Имомали Раҳмонга унинг акаси Нуриддин Раҳмоннинг вафоти муносабати билан таъзия билдирди.
Шавкат Мирзиёевнинг Раҳмон номига йўлланган мактубида "Сизнинг акангиз Нуриддин Раҳмоннинг бевақт вафоти ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдим", деб таъкидланган.
Шавкат Мирзиёев Тожикистон президентига оғир жудолик муносабати билан ўзининг самимий ҳамдардлигини билдирган.
Нуриддин Раҳмон 7 октябрда 67 ёшида Душанбедаги шифохонада ҳаётдан кўз юмди. Таъкидланишича, марҳум ҳеч қандай давлат лавозимини эгалламаган ва охирги йиллар пенсияда бўлган.
Мавзуга оид
23:15 / 24.08.2025
Мирзиёев Зеленскийга табрик йўллади
11:22 / 02.05.2024
Президент: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти
21:36 / 01.05.2024
ЕТТБ Ўзбекистонда «яшил» шаҳарларни ривожлантириш лойиҳаларида иштирок этади
09:04 / 30.04.2024