Ўзбекистон | 12:00 / 16.10.2017
17278
1 дақиқада ўқилади

Назарбоев Ўзбекистонга Қозоғистон орқали нефть етказиб беришда ёрдам қилишини айтди

Фото: President.uz/Архив

Москва ва Остона Қозоғистон орқали республикага нефть етказиб беришда Ўзбекистонга кўмак кўрсатади. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Сочидаги МДҲ раҳбарлари саммитида маълум қилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».

«Ўзбекистоннинг илтимосига биноан Қозоғистон орқали нефтни Ўзбекистон томонига, уни нефтни қайта ишлаш заводи учун ўтказишимиз керак», - деди президент Назарбоев Россия раҳбари Владимир Путин билан музокаралар якунлари бўйича журналистларга.

Бунинг учун, унинг аниқлик киритишича, «ишни бажариш лозим». «Ҳамда биз дўстларимизга бундай ёрдам кўрсатишга тайёрмиз», - дея маълум қилган Қозоғистон президенти.

Мавзуга оид