18:48 / 23.10.2017
6038

«ARCHEO» журналида Ўзбекистон ҳақида қатор мақолалар эълон қилинди 

Фото: Uzbektourism

Ўзбекистон Республикаси президентининг «Ўзбекистон Республикаси туристик соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонини бажариш, шунингдек, Италия жамоатчилигини мамлакат сайёҳлик салоҳияти билан таништириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистоннинг Римдаги дипломатик ваколатхонаси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК «ARCHEO» журнали билан ҳамкорликда тарих ва архитектурани ёритувчи бир неча мақола чоп этилди. Бу ҳақда Uzbektourism ахборот хизмати хабар берган.

Шундай қилиб, журналнинг март сони муқовасида Гўри Амир мақбараси жойлаштирилди, мақолада эса Самарқанд тарихи ва афсоналари ҳақида ҳикоя қилинади.

Октябрь ойида «Буюк ипак йўли бўйлаб саёҳат» номли монография эълон қилинди, унда Буюк Ипак йўлида жойлашган қадимий шаҳарлар Бухоро ва Самарқанд меъморчилиги, Марко Полонинг Марказий Осиё шаҳарларига саёҳати, Амир Темур ҳаёти ва ҳукмронлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, журнал саҳифаларида италиялик туроператорлардан Ўзбекистонга жозибадор турпакетлар жойлаштирилган.

 

Top