21:17 / 29.10.2017
68151

2017 йилда дунёда энг кўп қўйилган аёллар исми маълум қилинди

Фото: GETTY IMAGES

2017 йилда дунёга келган қизларга қўйилган энг оммавий исм София бўлди. Бундай фикрга babynamewizard.com сайти асосчиси Лаура Уоттенберг келди.

Daily Express нашрининг хабар беришича, Уоттенберг 48 та давлатда дунёга келган қиз чақалоқлар ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиб чиққан. У София исми оммавийлиги бўйича Россия, Италия, Швейцария, Словения, Мексика, Эстония, Аргентина ва Чилида етакчилик қилганини аниқлаган.

"Мени бундай турли тил ва маданиятга эга давлатларда бир вақтнинг ўзида бир хил янграйдиган исм танлангани ҳайратлантирди", деб айтган Уоттенберг.

Лаура Уоттенберг исмлар бўйича дунёдаги энг таниқли мутахассислардан бири ҳисобланади. Уоттенберг 2005 йилда исмларга бағишланган "The Baby Name Wizard" китобини нашр этган.

Top