Жамият | 08:36 / 16.11.2017
5376
1 дақиқада ўқилади

Аль Бано фаолиятини якунлаши ҳақида маълум қилди

Фото: Reuters

Италиялик машҳур хонанда Аль Бано 2018 йилнинг 31 декабридан ўз фаолиятини якунлаши ҳақида маълум қилди.

«Мен 2018 йилнинг 31 декабридан бошлаб қўшиқ айтишни тўхтатаман. Умид қиламанки, ажойиб концерт бераман, сўнг эса узумчилик билан шуғулланаман», - дея таниқли хонанданинг сўзларини келтиради ANSA нашри.

Аль Бано жаҳонга машҳур Felicita қўшиғининг муаллифидир. У Ромина Пауэр билан биргаликдаги ҳамкорлиги туфайли ҳам жуда машҳур бўлиб кетган. Шунингдек, Аль Бано Пауэрга уйланиб, улар 1970-1999 йиллар давомида бирга яшашган.