20:10 / 16.11.2017
8631

Ўзбекистондан Украинага қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериш 2 баробарга ошди

Фото: dpchas.com.ua

Ўзбекистондан Украинага қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериш 2 баробарга ошган. Бунга ҳар йили Тошкентда ўтказиладиган мева-сабзавот ярмаркасида Украинадаги савдо тармоқларининг бир қатор вакиллари иштирок этгани, шунингдек, Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси томонидан ташкиллаштирилаётган ишбилармонлик учрашувлари сабаб бўлмоқда, деб ёзади «Жаҳон» ахборот агентлиги.

Чунончи, яқинда ўтказилган музокаралар натижаси ўлароқ Ўзбекистондан мева-сабзавот маҳсулотлари ва озиқ-овқат товарларини Silpo, LeSilpo ва «АТБ» супермаркетлари тармоқларига тизимли равишда етказиб бериш борсида бир қатор битим ва келишувлар имзоланди.

LeSilpo супермаркети бошқарувчиси Галина Дрейтнинг сўзларига кўра, ўзбекистон маҳсулотларини етказиб берилиши билан харидорлар биологик ҳарактеристикалари ва мазасига кўра кўплаб рақобатчиларидан устун бўлган экологик тоза юқори сифатли маҳсулот харид қилишаётганини тушуниб етишган. Ошиб бораётган талаблар туфайли Украинанинг бир қатор компаниялари Ўзбекистондан мева-сабзавот маҳсулотларининг импортини йўлга қўйишди. Украиналик харидорларга энди серқуёш Ўзбекистоннинг нафақат мазали ва ширин узум, қовун, хурмо ва бошқа мевалари, шунингдек, консерваланган тошкентча ош ҳам етказилмоқда, деди тадбиркор.

Top