Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада Россия ФХХ директорига сиртдан айблов эълон қилинди
Александр Бортников «Украина хавфсизлик хизматининг (УХХ) собиқ раҳбарияти томонидан давлатга хиёнатни ташкил қилиш, Украинада миллий адоват ва нафрат қўзғатиш»да айбланмоқда.
Украина Давлат тергов бюроси (ДТБ) Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) директори Александр Бортников, Россия гвардияси бошлиғи Виктор Золотов ва бошқа 18 нафар юқори мартабали россиялик офицерларга нисбатан сиртдан айблов эълон қилди.
ДТБ маълумотларига кўра, Александр Бортников «Украина хавфсизлик хизматининг (УХХ) собиқ раҳбарияти томонидан давлатга хиёнатни ташкил қилиш, Украинада миллий адоват ва нафрат қўзғатиш ва 2013–2014 йилларда норозилик намойишларига ноқонуний тўсқинлик қилиш»да айбланмоқда.
ДТБ таъкидлашича, ФХХ директори Украинада ўша пайтдаги ҳукмрон режимни сақлаб қолиш мақсадида «украиналикларнинг норозилик ҳаракатларини бостириш учун жиноий режа ишлаб чиққан». Унинг якуний мақсади «фуқаролар можароси» баҳонасида Украина ҳудудининг бир қисмини аннексия қилиш экани айтилмоқда.
ФХХ асосий вазифаларидан бири «Украинанинг Европа интеграцияси жараёнлари ва Шимолий Атлантика алянсининг жамоавий хавфсизлик шартномасига аъзо бўлишининг олдини олиш» экани таъкидланмоқда.
2024 йил март ойида Украина хавфсизлик хизмати раҳбари Василий Малюк Россия суди томонидан 2022 йил кузида Қрим кўпригида юз берган портлаш ҳолатлари юзасидан тергов доирасида сиртдан ҳибсга олинган эди.
Мавзуга оид
10:02
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
16:47 / 10.06.2026