14:58 / 30.11.2017
15950

Instagram’даги энг машҳур шаҳарлар номи маълум бўлди

Instagram’да 2017 йилда энг машҳур бўлган ўнта шаҳар рўйхати тузилди

Нью-Йорк
Фото: Flickr

Рейтингнинг биринчи ўрнидан Нью-Йорк жой олган бўлса, иккинчи поғонани Лондон эгаллади. Ижтимоий тармоқ талқинига кўра, жаҳондаги энг оммабоп шаҳарлар рўйхатида учинчи ўринни Москва эгаллаган.

Москва
Фото: Flickr

Бундан ташқари, рейтингда Сан-Паулу, Париж, Лос-Анжелес, Санкт-Петербург, Жакарта, Истанбул ва Барселона ҳам қайд этилган.

Таъкидланишича, рейтинг тузувчилари энг кўп фотосуратлар олинган шаҳарлар геотегларини эътиборга олишди.

Top