20:00 / 30.11.2017
16336
Реклама

UZMOBILE сотувлар ва хизмат кўрсатиш офислари тармоғини кенгайтиришда давом этмоқда

Фото: UZMOBILE 

Тошкент вилоятидаги икки шаҳарда: Янгийўл шаҳрида – 18 ноябрь куни ва Чирчиқ шаҳрида – 23 ноябрь куни UZMOBILE янги сотувлар ва хизмат кўрсатиш офисларининг тантанали очилиш маросими ўтказилди.

Фото: UZMOBILE 

Мазкур ҳодиса шаҳар аҳолиси учун ҳақиқий байрамга айланди. Илгари шаҳарда фақат чекланган хизмат турларига эга бўлган UZMOBILE дилерлик марказлари амал қиларди. Сим-карталарини алмаштириш ёки рақамни қайта расмийлаштириш каби хизматлар учун Тошкент шаҳрига овора бўлиб бориш керак эди. Энди бунинг ҳожати йўқ.

Шубҳасиз, янги сотувлар ва хизмат кўрсатиш офисларининг очилиши одамлар учун янада кенг имкониятларни тақдим этади ҳамда янги абонентларни жалб этади.

Фото: UZMOBILE 

Янгийўл шаҳрида ҳам ва Чирчиқ шаҳрида ҳам офислар очилиш кунида тезда UZMOBILE тармоғига уланишни ёки ўзларини қизиқтирган саволларига маслаҳат олишни хоҳловчилар билан тўлди. Бироқ ходимлар ишларида асосий эътиборни нафақат жисмоний шахсларга, балки юридик шахсларга ҳам қаратдилар, жами Янгийўл шаҳрида 35та ҳамда Чирчиқ шаҳрида 60тага яқин уланишни амалга оширдилар.

Фото: UZMOBILE 

Янги сотувлар ва хизмат кўрсатиш офисларининг очилиши шарафига совринли ютуқ ўйинлари ўтказилди. Ҳар бир хоҳловчига «чиройли» рақам ва Интернет-трафик учун сертификатлар соҳиби бўлиш имконияти берилди. Бу ютуқлар эгаси бўла олмаганларга рағбатлантирувчи совғалар тақдим этилди. Энг яхши совға эса мижозлар учун ҳам ва абонентлар учун ҳам узоқ вақт хотираларида сақланиб қоладиган яхши кайфият бўлди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top