Байрам арафасида ҳар доим қариндошлар ва дўстларга совғалар бериш одатий ҳолдир. UZMOBILE жамоаси учун эса бизнинг абонентларимизданда яқинроғи ва қадрлироғи йўқ. Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллиги куни арафасида, «Ўзбектелеком» АК «UzMobile» филиали UZMOBILE GSM тармоғи абонентлари учун учта – «Кузги совғалар», «Мустақиллик» ва «Оила Учун» байрам акцияларини эълон қилади.
Акциялар жорий йилнинг 1 сентябридан 30 сентябрига қадар ўтказилади. Мазкур акциялар ҳақида батафсил маълумот қуйида келтирилган:

«Кузги совғалар» акцияси
UZMOBILE абонентлари учун куз совғалар билан бошланади! 1 cентябрдан бошлаб абонентлар ҳисобларини 9000 сўмдан юқори бўлган миқдорда бир марталик тўловни амалга оширишлари орқали дақиқалар, SMS ва Интернет-трафик (МБ) кўринишидаги бонус тўпламларга эга бўладилар.

Акцияда «Salom», «Yoshlar», «Step», «Aloqachi», «Constructor» тариф режаларига уланган UZMOBILE GSM тармоғининг абонентлари иштирок этишлари мумкин.
Акция шартлари ҳақида батафсил маълумотни мазкур ҳавола орқали олишингиз мумкин.

«Мустақиллик» акцияси
UZMOBILE ўз абонентлари ҳақида доимо ўйлайди ва сарф-харажатларни ўйламай бир-бирларини табриклашлари, шунингдек, суҳбат қуришлари учун компания «Мустақиллик» акциясини ўтказмоқда. Акция 1 сентябрь – Ўзбекистон Мустақиллиги кунида бошланади ва жорий йилнинг 30 сентябрида якунланади. Акция доирасида Internet non-stop пакетларни ва Ўзбекистон Республикаси бўйлаб қўнғироқлар учун дақиқали пакетларни сотиб олган абонентларга 28% чегирма тақдим этилади:
1. Акция давомида «Internet non-stop» пакетларни тақдим этиш шартлари:

Абонент томонидан «Internet non-stop» пакетини фаоллаштириб чегирма олиш учун мавжуд Интернет-пакетни ўчириб қўйиш керак (аввал сотиб олинган МБ пакет муддати тугашидан олдин сақланиб қолган ҳолда) ва акция бўйича исталган пакетни фаоллаштириш керак.

















