17:23 / 05.07.2019
55740

UZMOBILEдан абонентлар учун ноёб таклифлар: «чиройли рақамлар» энди барча учун!

UZMOBILE энг қайноқ мавсумда GSM ва CDMA стандартидаги тармоқлари абонентлари учун 2 хил қойилмақом акцияларни таклиф этаётганини биласизми? Агар хабарингиз бўлмаса, ўқишда давом этинг!

«Чиройли» рақамларга бўлган юқори талабни ҳисобга олган ҳолда ва уяли алоқа бозорини ўрганган ҳолда, 2019 йил июнидан UZMOBILE янги мижозлар аудиториясини жалб қилиш ва содиқ абонентларни рағбатлантиришга қаратилган бир нечта маркетинг акцияларини эълон қилади. Шундай қилиб, 5 июндан эътиборан «ОЛТИН ТАКЛИФ» акцияси ва 20 июндан эса «МУҲТАШАМ ЧEГИРМАЛАР» акцияси бошланди.

«ОЛТИН ТАКЛИФ» ва «МУҲТАШАМ ЧEГИРМАЛАР» – бу UZMOBILEдан гаджетлар хариди учун қимматбаҳо «чиройли рақам»ни арзон нархларда ёки  7-8-9 тоифали «чиройли рақам»ни мутлақо бепул қўлга киритиш имкониятидир. «ОЛТИН ТАКЛИФ» акцияси 2019 йил 5 июндан 1 сентябрга қадар ўтказилади ва абонентларга UZMOBILE, UZTELECOM расмий савдо офислари ёки UZMOBILE тижорат вакилларининг савдо нуқталарида CDMA-450 стандартидаги гаджетларини сотиб олиш эвазига 7,8 ёки 9 тоифали «чиройли рақамлар»ни мутлақо БEПУЛ тарзда қўлга киритишни таклиф этади. Барчаси жуда оддий ва энг муҳими – фойдали! 

Унданда муҳташам акция – «МУҲТАШАМ ЧEГИРМАЛАР» қимматбаҳо рақамни сотиб олишни хоҳлаган, лекин бунга имконияти бўлмаган абонентларимизни қувонтирадиган таклифдир. 2019 йил 20 июндан 1 сентябрига қадар «Ишбилармон» (GSM), «Корпоратив VIP» (CDMA) ва «VIP Mobile» (CDMA) тариф режаларига уланиб, бонус сифатида савдода мавжуд бўлган энг қимматбаҳо «чиройли рақамлар» учун чегирмага эга бўлинг. 

Директор ўринбосари Исломов Ж. таъкидлаганидек, потенциал абонентларнинг талабига кўра, маълумотларни таҳлил қилиш ва қайта ишлашга катта эътибор қаратилади ва сўнгги талабларнинг аксарияти «чиройли рақамлар» – уларнинг харажатлари ва сотиб олиш бўйича масалаларни ташкил этади. Шунинг учун «ёзги совға» сифатида бир қатор тадбирлар ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди, энг асосийлари эса юқорида санаб ўтилган акциялардир.
 
UZMOBILEнинг супер-таклифларидан фойдаланинг ва юқори сифат ҳамда фойдали мулоқотда бўлинг!

UZMOBILE – ишончли алоқа миллий оператори.

Батафсил маълумот: 

Сайт: uztelecom.uz

Телеграм-канал: t.me/uztelecomuz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top