14:31 / 08.12.2017
11939

Биринчи гуруҳга гуруч ёрмасини етказиб бериш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш киритилди 

Фото: Picyab

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг қарори билан Биринчи гуруҳга гуруч ёрмасини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш киритилди.

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-429-сонли “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси қарор қилди:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2013 йил 25 июндаги 9-сон қарори (рўйхат рақами 2483, 2013 йил 23 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 30-сон. 397-модда) билан тасдиқланган Биринчи гуруҳга гуруч ёрмасини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 21-бандидаги “гигиена сертификати" деган сўзлар “санитария-эпидемиологик хулосаси" деган сўзлар билан алмаштирилди.

Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан келишилган.

Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.

Top