Унга кўра, мамлакатда гуруч етишмовчилиги ва тез орада нархлар кескин ошиши ҳақидаги миш-мишлар “ёлғондан бошқа нарса эмас”. Ўзбекистон ўзининг етарли гуруч захираларига эга.
“Ўзбекистон Республикасида ҳар йили 100 минг гектардан ортиқ майдонларда шоли экиб, етиштирилади. Республика шароитида аҳоли жон бошига ўртача йилига 9,8 кгдан гуруч истеъмоли талаб этилади. Яъни республика аҳолисини тўлиқ гуруч маҳсулотлари билан таъминлаш учун 353 минг тонна гуруч захираси талаб этилади.
Республика худудларида 2022 йилда 105,8 минг гектар майдонларда шоли экилиб, 516,9 минг тонна шоли етиштирилди. Гуруч ҳисобида 310 минг тоннани ташкил этади. Яъни, аҳоли талабига нисбатан 43 минг тонна кам гуруч ишлаб чиқарилади (2021 йилга нисбатан 48 минг тонна кўп шоли етиштирилган).
Таҳлилларга кўра, 2022 йилда республика бўйича 8 минг тонна гуруч импорт қилинган бўлса, 2023 йилда 53,5 минг тонна гуруч импорти амалга оширилган. Яъни истеъмолга нисбатан 10 минг тонна ортиқча гуруч импорт қилинган.
Гуруч импорти Қозоғистондан 29,3 минг тонна (54,7 фоиз), Покистондан 23,2 минг тонна (43,3 фоиз), Таиланддан 599 тонна (1,1 фоиз), Туркиядан 265 тонна (0,5 фоиз) ва Ҳиндистондан







