Тошкентнинг қоқ марказида ҳарбий-жанговар қуроллар намойиши бўлиб ўтди
Тошкентнинг “Бунёдкор” стадиони ёнидаги майдонда илк бор ёшлар ўртасида ҳарбий-ватанпарварлик фестиваль-акцияси ўтказилди. Ватан ҳимоячилари ва Ўзбекистон Қуролли кучлари ташкил топганининг 26 йиллиги муносабати билан “Миллий армиямиз-ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир” шиори остида ташкил этилган тадбирда 6 мингга яқин ёшлар ва мактаб ўқувчилари, шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари иштирок этди.
Унда ташриф буюрганлар 20 дан ортиқ турли техникалар, шу жумладан зирхли транспорт воситалари, танк ва артиллерия қуроллари, бошқа турдаги қурол-яроғлар ва ҳарбий алоқа воситаларини томоша қилиш, уларнинг тавсифларидан бохабар бўлишлари мумкин бўлди.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Тошкент ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги томонидан ташкил этилган фестивалда 300 дан ортиқ ҳарбийлар ўз чиқишлари билан томошабинларда катта таассурот уйғотди.
Таъкидлаш жоизки, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 7 декабрида имзолаган “Қуролли Кучларимиз ташкил топганининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига тайёргарлик кўриш ва уни нишонлаш тўғрисида”ги фармойиши асосида республика бўйлаб “Миллий армиямиз-ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир” шиори остида кенг жамоатчилик ва ёшлар иштирокида маънавий-маърифий, маданий тадбирлар, жанговар техника ва қуроллар намойишини ташкил этиш белгиланган эди.
Фестиваль-акцияда замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника кўргазмаси, ҳарбий таъминот масалалари, ҳарбий хизматчиларнинг қурол билан сафда юриш, қўл жанги элементлари билан чиқишлари ҳам томошабинларнинг катта қизиқишини уйғотди.
Мавзуга оид
00:59 / 21.11.2024
Озарбойжон 2025 йилги мудофаа харажатларини оширади
18:09 / 12.11.2024
Полша Бош штаби бошлиғи Россия билан урушга тайёргарлик кўришга чақирди
09:24 / 02.11.2024
Қозоғистонда ўзини ўзи мудофаа қилиш ва кўнгиллилар тузилмалари пайдо бўлади
15:30 / 29.10.2024