20:40 / 22.12.2017
35680

Онаси йўлбарсга ем бўлган қиз Пекин сафари-паркидан 14 миллион доллар талаб қилмоқда

Фото: CCTV

Онаси йўлбарсга ем бўлган қиз Пекиндаги сафари-паркидан деярли 14 миллион доллар талаб қилмоқда. Воқеа аслида 2016 йилда содир бўлган. Қиз онаси ва турмуш ўртоғи билан қўриқхона ҳудуди бўйлаб машинада ҳаракатланаётган эди. 

Қиз онаси билан баҳслашиб қолиб, автомобилдан тушади. Қўриқхонада йиртқичлар бемалол ҳаракатлангани боис бундай қилиш мумкин эмасди. Шунда дарҳол унга йўлбарс ҳужум қилди, деб ёзади Mirror.

Йўлбарсни ҳайдашга уринган она қизини қутқариб қолиб, ўзи ҳалок бўлди, қиз эса ногирон бўлиб қолди. 

Тергов иши сафари-паркда барча хавфсизлик чоралари қўлланганини кўрсатганига қарамай, қиз товон пули талаб қилмоқда. 

Top