Ўзбекистон | 17:50 / 22.12.2017
17905
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев: Хорижий кредитлар самарасиз ишларга сарфланмоқда

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 22 декабрь куни Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига йўллаган Мурожаатномасида хорижий кредитлар самарасиз ишларга сарфланаётганини маълум қилди.

«Энг ёмони, истиқболли йирик лойиҳаларни белгилаш ва амалга оширишда жиддий хатоликларга йўл қўйилмоқда, хорижий кредитлар самарасиз ишларга сарфланяпти.

Масалан, Қорақалпоғистонда барпо этилган Устюрт газ-кимё мажмуаси кутилган иқтисодий самарани бермаяпти. Бундай ачинарли ҳолатни халқимизнинг энг ўткир эҳтиёжлари билан боғлиқ ижтимоий дастурларда ҳам кўриш мумкин. Мисол учун, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида охирги 10 йилда 17 лойиҳа доирасида 618 миллион доллардан зиёд хорижий кредитлар жалб этилди. Бироқ бошланган лойиҳаларнинг кўпчилиги охирига етказилмади. Ичимлик суви қанча-қанча одамлар учун ҳали ҳам ширин орзулигича қолмоқда», дея президент сўзларини келтирган ЎзА.

Давлат раҳбари хорижий сармояларни жалб қилиш бўйича самарали тизим яратишни, ҳар бир кредитни аниқ ишлатишда етти ўлчаб, бир кесиш тамойилига қатъий амал қилиш зарурлигини таъкидлади.

Мавзуга оид