Мирзиёев Tоshkent Сity’нинг такомиллаштирилган лойиҳаси билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг Алишер Навоий, Олмазор, Ислом Каримов ва Фурқат кўчалари оралиғида бунёд этилаётган Tоshkent Сity халқаро ишбилармонлик марказининг такомиллаштирилган лойиҳаси билан танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Бугун президент ташаббуси билан мамлакатга хорижлик инвесторларни жалб қилиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бунинг учун барча шароит ва қулайликлар яратилмоқда. Дунё тажрибасида ишбилармонлар учун умумий мажмуа сифатида бизнес марказлари яратиш тажрибаси кенг қўлланилади. Бу уларнинг самарали фаолиятида муҳим аҳамият касб этади. Пойтахтда барпо этилаётган халқаро ишбилармонлик маркази ҳам замонавий ва қулайлиги жиҳатидан ноёб лойиҳа, дея баҳоланмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 28 октябрь куни Tоshkent Сity халқаро ишбилармонлик маркази барпо этилаётган ҳудудда бўлиб, буюртмачи ва қурувчилар олдида турган вазифалар, ташкилий ва молиявий масалаларни жойида муҳокама қилган, лойиҳаларни янада такомиллаштириш, қурилишни тезлаштириш бўйича топшириқлар берган эди.
Давлат раҳбари топшириқлар ижроси юзасидан такомиллаштирилган лойиҳаларни яна бир бор кўздан кечирди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 июлдаги «Тошкент шаҳрининг марказий қисмини ободонлаштириш ва архитектуравий қиёфасини янада яхшилаш ҳамда аҳоли ва пойтахт меҳмонлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Tоshkent Сity халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудидаги объектларни қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича дирекция тузилган.
Давлатимиз раҳбари халқаро ишбилармонлик марказининг маъмурий биносида бўлди. Бу ерда яратилаётган лойиҳалар, иш жараёнини кўздан кечирди.
Tоshkent Сity халқаро ишбилармонлик марказининг такомиллашган концепциясига кўра, бино ва иншоотлар турли қурилиш ташкилотлари томонидан барпо этилмоқда. Лойиҳаларни мамлакат ишбилармонлари Хитой, Туркия, Жанубий Корея каби давлатларнинг инвесторлари билан ҳамкорликда амалга оширмоқда.
Президент қурилишга жалб қилинган инвесторлар билан суҳбатлашди. Уларнинг фикрлари ва ташаббуслари билан қизиқди.
Бугун халқ тилида "шаҳар ичидаги шаҳар", дея эътироф этилаётган марказ қурилиши икки босқичда яқин тўрт йилда якунига етказилади.
Президент Tоshkent Сity халқаро ишбилармонлик марказида қурилаётган бино ва иншоотларнинг бир-бирига уйғун бўлиши, дизайн жиҳатидан бири иккинчисини тўлдириши кераклигини таъкидлади.
Мавзуга оид
20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади
21:49 / 08.10.2024
Мирзиёев МДҲ саммитида кўптомонлама ҳамкорлик барча йўналишларда ривожланганини юқори баҳолади
19:31 / 06.10.2024
Шавкат Мирзиёев Россияга боради
16:30 / 01.10.2024