08:57 / 30.12.2017
5392

Ринго Старрга рицарлик унвони берилди

Фото: Ринго Старр

Британиялик мусиқачи, The Beatles собиқ барабанчиси Ринго Старр рицарлик унвонига лойиқ топилди. Бу ҳақда Sky News хабар бермоқда.

Старр рицарлик унвонини мусиқа ва хайрия ишларига қўшган ҳиссаси учун олди.

«Бу ажойиб! Мен учун бу катта фахр ва қувонч, менинг мусиқам ҳамда хайрия соҳасидаги ишларим тан олинганидан бошим кўкка етди. Тинчлик ва муҳаббат. Ринго», - дейилади мусиқачининг рицарлик унвонини олганлиги юзасидан юборган телеграммасида.

Эслатиб ўтамиз, Старр The Beatles бўйича шериги Пол Маккартнидан 20 йил ўтиб рицарлик унвонига лойиқ кўрилди.

Top