12:33 / 06.01.2018
12661

Ван Дейк Ливерпуль дербисида қаҳрамон бўлди, "МЮ" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлга киритди

Фото: Twitter/LFC

«Энфилд» стадионида Англия кубогининг 1/32 финали доирасида мерсисайд дербиси бўлиб ўтди. «Ливерпуль» ўз майдонида кечган принципиал баҳсда «Эвертон»ни 2:1 ҳисобида таслим этди.

Қизиллар 35-дақиқада олдинга чиқиб олишди - Жеймс Милнер пенальтини аниқ амалга оширди. «Эвертон» 67-дақиқада ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди - Гилфи Тор Сигурдссон Лорис Кариусга ҳеч қандай имконият қолдирмади. Мезбонларга ғалабани эса «Ливерпуль» учун ўзининг илк учрашувини ўтказган Виржил ван Дейк 84-дақиқада келтирди.

Шу тариқа, Юрген Клопп шогирдлари Англия кубогининг 1/16 финалига йўл олишди.

Ливерпуль – Эвертон 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар
: 1:0 – 35, Милнер пенальти, 1:1 – 67 Сигурдссон, 2:1 – 84 ван Дейк.
Ливерпуль – Кариус, Матип, Робертсон, Гомес (Соланке, 77), ван Дейк, Окслейд-Чемберлен, Жан, Мане, Лаллана (Вейналдум, 70), Фирмино, Милнер (Александер-Арнолд, 77).
Эвертон – Пикфорд, Холгейт, Мартина, Кенни, Жагелка, Маккарти (Дэвис, 86), Шнайдерлин, Сигурдссон, Болази, Кэлверт-Льюин (Ньяссе, 82), Руни (Лукман, 52).
Огоҳлантиришлар: Руни (7), Маккарти (60), Соланке (88).

«Манчестер Юнайтед» Англия кубогининг 1/32 финали доирасидаги учрашувда «Дерби Каунти»ни мағлубиятга учратди. Манчестердаги «Олд Траффорд» стадионида кечган баҳс мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Жозе Моуриньо шогирдлари бутун учрашув давомида катта устунликка эга бўлишди, бироқ фақатгина 84-дақиқада меҳмонлар дарвозасини ишғол этишди – захирадан майдонга тушган Ромелу Лукакунинг тўп узатишидан сўнг Жесси Лингард гол урди. Лукаку 90-дақиқада ўзи дарвозани аниқ нишонга олди ҳамда учрашувга якуний нуқта қўйди.

«МЮ» Англия кубогининг 1/16 финалига чиқди ва ўз рақибини қуръа натижаларига кўра билиб олади. «Дерби Каунти» мусобақани тарк этди.

Манчестер Юнайтед – Дерби Каунти 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар
: 1:0 – 84 Лингард, 2:0 – 90 Лукаку.
Манчестер Юнайтед – Ромеро, Смоллинг, Шоу, Линделеф, Блинд, Эррера, Погба, Лингард, Мата (Марсьяль, 67), Мхитарян (Лукаку, 46), Рэшфорд(Феллайни, 80).
Дерби Каунти – Карсон, Кио, Ольссон, Уиздом, Пирс, Лоуренс (Беннетт, 81), Хаддлстоун, Вайманн, Торн, Расселл (Хэнсон, 78), Уинналл (Видра, 67).

Top