Англия: «МЮ» қўшимча дақиқаларда ҳисобни очиб, ғалаба қозона олмади

«Брентфорд» – «Манчестер Юнайтед» 1:1
Голлар: 0:1 – 90+6 Маунт, 1:1 – 90+9 Айер.
«Брентфорд» – Флеккен, Роэрслев (Мопе, 87), Йоргенсен, Айер, Коллинз, Йенсен, Янелт, Ярмолюк (Дамсгор, 71), Висса (Мбемо, 71), Тоуни, Люис-Поттер (Қуддус, 87).
«Манчестер Юнайтед» – Онана, Диогу Далот, Варан (Магуайр, 46), Линделёф (Мартинес, 69), Уан-Биссака, Бруну Фернандеш, Мактоминей, Майну (Каземиро, 80), Гарначо (Антони, 59), Рэшфорд (Маунт, 80), Ҳойлунд.
Огоҳлантиришлар: Уан-Биссака (39), Висса (45), Йоргенсен (83), Мактоминей (90+12), Мопе (90+12).

«МЮ» бу мавсумда урилган ва ўтказиб юборилган голлар нисбати бўйича ижобий фарққа эришишга ҳаракат қилмоқда. Бу тур арафасида жамоаларда баланс бор эди – урилган 39 гол ва ўтказиб юборилган 39 гол.

Лондондаги ўйиннинг биринчи бўлими «МЮ» учун азобли ўтди. Жамоа илк дақиқаларда олдинга ўтган бўлса-да узатмаларда аниқлик етишмади, кейин эса мезбонлар ташаббусни тўлиқ ўз қўлига олишди. Тони Онана билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетди, аммо унинг зарбаси устунга тегди, кейин эса бурчакдан тўп ошириб берилганида Занка тўсинни нишонга олди. «МЮ» ҳам вазиятлар яратди, аммо улар борган сари камайиб ва хавфсиз тус ола борди.

Танаффусдан кейин эса «Брентфорд»нинг хавфли ҳужумлари янада кўпайди. Тўп бир неча бор устун ёнидан ўтди. Онана кетма-кет вазиятларда қутқарди. Эпизодлардан бирида у бир неча сония оралиғида икки хавфли зарбани қайтарди. Рақиб «МЮ» дарвозабон ҳудудидан ҳам ҳеч қандай қаршиликсиз чалқанча зарба берди.

73-дақиқада «Брентфорд» ниҳоят дарвозани ишғол этди. Аммо Тони микроскопик офсайдда қолгани туфайли голни бекор қилишга тўғри келди.

«МЮ» ҳимоячилари шундан кейин ҳам ўзига кела олмади, кўп ўтмай захирадан майдонга тушган Мбемонинг зарбаси тўсинга тегди. Умуман олганда, бутун ўйин давомида мезбонлар тўрт марта тўпни дарвоза устуни ёки тўсинига теккизди.

Барчаси «МЮ» Лондондан 0:0 ҳисобидаги дуранг билан қайтишига олиб бораётганди ва шу ҳам тен Ҳаг жамоасининг омади келгани бўларди. Мезбонлар рақиб жарима майдони ичида тўпга тегиниш борасида етти карра устунликка эришди, зарбалар бўйича ҳисоб – 33:11 кўринишини олди. Аммо 90+5-дақиқада Маунт кутилмаганда «МЮ» сафидаги дебют голини урди. Бу гол умуман ўйин мантиғига тўғри келмасди ва қолган дақиқалар ичида «МЮ» барибир ғалабали ҳисобни ушлаб қололмади. 90+9-дақиқада «Брентфорд» тўлиқ куч билан ҳужумга ўтди ва Тонининг саъй-ҳаракатларидан кейин жарима майдони марказида бўш қолдирилган Айер Онанани иложсиз қолдирди – 1:1. «МЮ» барибир урилган ва ўтказиб юборилган голлар нисбатида плюсга чиқа олмади.