Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гуантанамо маҳбуслари Трампга қарши “бош кўтаришди”
Фото: aa.com.tr
АҚШнинг Кубадаги Гуантанамо базасида сақланувчи маҳбуслар Дональд Трамп маъмуриятини АҚШ конституцияси ва қонунларини бузишда айблашди.
Маҳбусларнинг норозилигига Трампнинг уларни озод қилиш бўйича жараённи тўхтатиш қарори сабаб бўлган. Шу сабабли маҳбуслар Вашингтон округ судига жамоавий даъво аризаси беришган.
АҚШ конгресси томондан 2001 йилда қабул қилинган, хорижда ҳарбий кучни қўллаш ҳақидаги қонун жиноий фаолиятга алоқадорларни ҳарбийлар томондан ҳибсга олиниши муддатини чеклайди. Қонуний асоссиз ҳибсга олиш тақиқланади.
Маҳбусларнинг адвокатлари таъкидлашича, Трамп маъмурияти Гуантанамо маҳбусларини ҳибсга олиш муддатини “чексиз чўзишга” ҳаракат қилмоқда, бу эса АҚШ конституциясининг бузилиши ҳисобланади.
Бугунги кунда Гуантанамо қамоғида 41 маҳбус ушлаб турилибди. Трамп АҚШ президенти этиб сайлангандан кейин АҚШ маъмурияти маҳбусларни озод қилиш бўйича бирорта тавсияни маъқулламаган.
Мавзуга оид
13:42 / 10.03.2026
Эронга АҚШ махсус кучлари юборилиши ҳақидаги хабарлар инкор этилди
12:07 / 23.02.2026
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
13:53 / 17.12.2025
Омбудсман аралашуви: маҳкум ва маҳбусларга тиббий ёрдам ташкил этилди
21:20 / 06.08.2025