11:26 / 12.01.2018
9064

Пентагон «терабайт ўлим»га қарши ҳимояга шайланмоқда

Фото: CC BY 2.0/Arlington County

Пентагон доимий равишда киберҳужумларга учрайди, бироқ келажакда маҳкаманинг компьютер тизимлари «терабайт ўлимга» тўқнаш келиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлиги мудофаа ахборот тизимлари бошқармаси раҳбари генерал-лейтенант Алан Линн айтиб ўтди.

«Бизнинг интернетдаги кириш нуқталаримизга ҳажми 600 гигабайтлик ҳужумлар амалга оширилади, шунингдек, ноёб, бошқача ҳужум усуллари кузатилмоқда, биз улар ҳақида аввал ўйламагандик ҳам», - дея айтиб ўтди Линн.

Унинг сўзларига кўра, маҳкама анча кучли киберҳужумлардан ҳам ҳимояланган.

«Бироқ ҳозир – биз буни «терабайт ўлим» деб атамоқдамиз – айни дамда эшик ортида терабайт ўлим турибди. Биз бунга тайёрмиз, у яқин эканини биламиз», - дея қўшимча қилиб ўтди Линн.

Амалдорнинг қўшимча қилишича, буларнинг бари «вақт масаласи».

Top