14:07 / 12.01.2018
32596

Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари Шимолий Корея фуқароларининг ўрнини босиши мумкин

Фото: РИА Новости

Шимолий Корея​дан келиб, Владивостокда ишламоқчи бўлган меҳнат муҳожирлари ўрнини ўзбекистонликлар тўлдириши мумкин. Бу ҳақда губернатор вазифасини бажарувчи Андрей Тарасенко маълум қилди.
Гап шундаки, БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан 2375-сон резолюция қабул қилинганидан сўнг, Россия Федерацияси президенти Владимир Путин мамлакатда мазкур ҳужжатга амал қилиш бўйича фармойишни имзолаганди. Унга кўра, Приморья ҳудудига иш излаб келган кореялик муҳожирларни қонуний тартибда ишга қабул қилиш тақиқланди. 

Япония ҳукумати ҳам Россиядан 25 мингга яқин КХДР фуқароларига иш бермасликни сўраб, дипломатик нота юборган. Эндиликда А.Тарасенко бўшаб қолган иш ўринларини Ўзбекистон фуқаролари билан тўлдириш имкониятидан фойдаланмоқчилигини маълум қилган. Шунга қарамай, ишга жойлаштирилган 10 минг нафар КХДР фуқаролари РФда фаолиятини давом эттириши эълон қилинди.

Унинг айтишича, Ўзбекистон Республикасининг Владивостокдаги консуллик идораси ходимлари билан ўрнатилган тартибда музокаралар бошланган.

Top