Омбудсман 2023 йилда Россияга ташрифи давомида ўша ерда яшайдиган юртдошлар билан учрашиб, уларнинг яшаш шароитлари ва муаммоларини ўргангани қайд этилган. Ҳамюртлар фикрлари асосида Ўзбекистон ва Россия омбудсманлари ўртасидаги ҳамкорлик йўлга қўйилиб, мурожаатларни биргаликда кўриб чиқиш, жумладан, Россия Федерацияси ҳудудида меҳнат қилаётган ўзбекистонликлар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича ишланиши таъкидланган.
Лекин бу хабарда ижтимоий тармоқларда тарқалган кадрларда Ўзбекистон фуқаролари ҳам акс этгани расман тасдиқланмаган.
- 17 январ куни прокуратура, ФХХ, ИИВ ва Росгвардия ходимлари Россиянинг Екатеринбург шаҳридаги қурилиш майдонларидан бирида рейд ўтказиб, ишчиларни ўрдаксимон усулда юришга мажбурлаганди. Рейд давомида 150 га яқин кишининг ҳужжатлари текширилган. Улар айнан қайси мамлакат ёки мамлакатлар фуқаролари экани ҳақида аниқ маълумот йўқ.
- Қирғизистон ТИВ маълумотига кўра, Екатеринбургдаги қурилиш майдонида ишловчиларнинг 40 нафарга яқини қирғизистонликлар бўлиб, уларнинг уч нафари видеога тушиб қолган. Қўшни мамлакат ташқи ишлар вазирлиги ҳолат юзасидан текширув ўтказишни талаб қилган.