Содиқ Сафоев: Ўзбекистон БМТ Давлат хизматлари мукофоти танловида иштирок этиши керак
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев "Давлат ва жамият бошқарувида фуқаролар иштирокини таъминлашнинг устувор вазифалари: илғор ғоялар, инновация ва технологиялар" мавзуида халқаро анжуман вақтида Ўзбекистон БМТнинг давлат хизматлари мукофоти (The United Nations Public Service Awards) танловида иштирок этиши лозимлигини қайд этди. Бу ҳақда Кun.uz мухбири хабар беради.
"БМТ томонидан ҳар йили "The United Nations Public Service Awards" танлови ташкил этилади. Ўйлайманки, Ўзбекистоннинг ҳам мазкур танловда иштирок этиш вақти келди. Жорий йилнинг кузида юртимизда амалга оширилаётган халқ билан мулоқот жараёнлари, виртуал қабулхоналар фаолияти бўйича ўз тадқиқотимизни қиламиз. Бугунги анжуман иш режасига мана шу масалани ҳам киритиб қўйишни таклиф қиламан.
Фурсатдан фойдаланиб, юртимиздаги хорижий давлатлар элчихоналари, халқаро ташкилотлар вакилларини ҳаммкорликка чақирган ҳолда бу масалага кўпроқ эътибор қаратишларини сўраб қоламан", деган Содиқ Сафоев.
Мавзуга оид
12:22 / 28.08.2024
Содиқ Сафоев: Ўзбекистон Афғонистондаги вазият билан боғлиқ масалалар халқаро кун тартибида эътиборсиз қолаётганидан хавотирда
19:20 / 05.07.2024
“БМТ 80 йил олдин бошқа дунё учун тузилганди” — дунё тартиботи ҳақида Содиқ Сафоев билан суҳбат
18:18 / 29.03.2024
Содиқ Сафоев Ўзбекистон регби федерацияси раислигида қолди
07:56 / 08.07.2023