21:45 / 27.01.2018
36888

Фарғона вилоятининг ҳар бир туман ва шаҳар мактабгача таълим бўлими мудирларига “Спарк” берилди

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги

Ўзбекистон Республикаси президентининг “Мактабгача таълим сифати – эртанги кунимизни ҳал қиладиган масала. Мактабгача таълим соҳасини ривожлантириш фақатгина янги ташкил этилган вазирликнинг вазифаси эмас барчамизнинг энг муҳим вазифамиз бўлиши керак”, деган сўзларини дастурга айлантирган ҳолда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Мадаминович Ғаниев бошчилигида йилнинг 26 январь куни билан яна бир ишга қўл урилди. Фарғона вилояти Мактабгача таълим тизимида фаолият юритувчи вилоятнинг 19 та туман ва шаҳар бўлим мудирларига 19 та “Спарк” автомашинаси ажратилди. Бу, ўз навбатида, ҳудудлардаги барча таълим муассасаларини ҳар куни назорат қилиб таълим сифати ва муассасани ҳар куни назорат қилиш имконини оширади.

Шавкат Мирзиёев томонидан янги ташкил этилган Мактабгача таълим вазирлиги зиммасига мактабгача таълим муассасалари давлат ва нодавлат тармоғини кенгайтириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, муассасаларга болаларни қамраб олишни кескин ошириш, таълим-тарбия жараёнларига замонавий таълим дастурлари ва технологияларини татбиқ этиш орқали болаларни мактабга тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш вазифалари юклатилган эди.

Ушбу топшириқлар ижросини жойларда маҳаллий ҳокимликлар томонидан бажарилиши замирида эса болаларни мактабда ўқишга тайёрлаш; болаларда ўқишга қизиқишни ҳамда ўқишга интилиш ҳиссини уйғотиш; болаларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун интеграл таълимни ташкил этиш; шахсга йўналтирилган таълим-тарбияни амалга ошириш; болаларни халқимизнинг анъаналари асосида тарбиялаш учун шарт-шароитлар яратиш; болаларни мактабда ўқишга тайёрлашда уларнинг ота-оналари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ҳамда ота-оналарга амалий жиҳатдан кўмаклашиш; болаларда ижтимоий-коммуникатив, ахлоқий, эстетик сифат ва салоҳиятларни уйғотиш ҳамда ривожлантириш; болаларни соғлом турмуш тарзи билан таништириш; болаларда мустақиллик, масъулиятлилик, ташаббускорлик хислатларини шакллантириш ётади.

Top