Ўзбекистон | 08:54 / 06.04.2024
3515
1 дақиқада ўқилади

Хитой Фарғонада махсус транспорт воситалари ишлаб чиқаришни режалаштиряпти

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров Хитойнинг Zhongke Shangsheng New Energy Vehicle компанияси раҳбари Ли Мин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги

Учрашувда Хитой компанияси томонидан вилоят ҳудудида амалга ошириш режалаштирилаётган махсус транспорт воситалари ишлаб чиқариш лойиҳаси муҳокама қилинди. Шунингдек, инвестицион лойиҳа доирасида бинолар ва хонадонлар учун инновацион тайёр ҳолдаги девор, шифт ва ер қопламалари ишлаб чиқариш ҳам кўзда тутилган.

Хитой компанияси томонидан ушбу лойиҳалар учун 80 млн долларгача инвестиция киритиш режа қилинаётганлиги маълум қилинди.

Бугунги учрашув чоғида амалга ошириш кўзда тутилаётган лойиҳани “Қўқон” ЭИЗ ҳудудига ёки вилоятдаги кичик саноат зоналаридан бирига жойлаштириш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди, Хитой компанияси томонидан лойиҳанинг аниқ концепцияси ҳамда уни амалга оширишнинг ва молиялаштиришнинг режа-жадвали ишлаб чиқилгач, яқин кунларда музокараларни давом эттиришга келишиб олинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид