Ўзбекистон | 01:11 / 29.01.2018
55159
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев: “Бир вақтлар ўз касбининг ҳақиқий эгаларини яқин йўлатишмаган эди...”

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун, 28 январь куни Чироқчи туманида президент раҳбарлигида Қашқадарё вилояти фаоллари йиғилиши бўлиб ўтди.

«Kun.uz» манбаси хабар беришича, ушбу йиғилиш танқидий руҳда ўтган. Давлат раҳбари бир қанча соҳа раҳбарлари томонидан олиб борилаётган ишларни танқид қилган, уларни замонавий фикрлай олмаётганликда, бугунги кун нафасини ҳис эта олмаётганликда айблаган. Кўпчилик раҳбарларга ўз фаолиятларини қайта ўрганиб чиқиш ва амалда ижобий кўрсатиб бериш учун муҳлатлар берган. 

Президент ушбу мажлисда кадрлар масаласига тўхталиб ўтар экан, нега ўз соҳаси жонкуярлари, мутахассислари ўз касблари бўйича ишлашмаётганини изоҳлаб ўтган.

“Бир пайтлар ўз касбининг ҳақиқий эгаларини яқин йўлатишмаган. “Аммасининг фалончаси бир пайтлар эшак ўғирлаган”, “Қариндошида ундайлар бор, бундайлар бор”, деган баҳоналар билан уларни ишга олишмаган. Мен шунинг учун айтдим, ота боласи учун бола отаси учун жавоб бермайди. Менга ўша кадрнинг ўзи керак. унинг фидойилиги, ватанпарварлиги керак”, - деб гапириб ўтган Шавкат Мирзиёев.

Мавзуга оид