19:20 / 05.02.2018
21232

Озарбойжонда навбатдан ташқари президентлик сайловларига нима сабаб бўлгани айтилди

Фото: РИА "Новости"

Озарбойжонда навбатдан ташқари президентлик сайлови ўтказилишига сабаб – овоз бериш санаси билан бир муддатга тўғри келиши мумкин бўлган тадбирлардир. Бу ҳақда мамлакат президентининг ташқи сиёсий масалалар бўйича ёрдамчиси Али Гасанов маълум қилди.

Мамлакат раҳбари Илҳом Алиев душанба куни навбатдан ташқари президентлик сайловларини 11 апрелда ўтказиш ҳақидаги фармойишни имзолади. Аввал сайловлар 17 октябрга режалаштирилганди. “Янги Озарбойжон” ҳукмрон партияси ижрочи котиби Али Аҳмедовнинг хабар беришича, партия амалдаги президентни номзод сифатида кўрсатади.

"Маълумки, Озарбойжон Конституциясига кўра, сайловларни 17 октябрда ўтказиш режалаштирилганди. Бироқ мамлакатимизда майдан бошлаб халқаро даражадаги тадбирлар ўтказилади. Тадбирларнинг аксарияти йил охирига режалаштирилган ва сайловларга тўғри келарди", - дейилади Гасановнинг баёнотида.

Озарбойжонда навбатдан ташқари президентлик сайлови ўтказилади

Маълумот учун, Илҳом Алиев Озарбойжон президенти лавозимига уч марта сайланган. 2016 йилнинг сентябрида конституцияга киритилган ўзгаришларга кўра, Озарбойжон президенти етти йилга сайланади.

Top