08:42 / 22.05.2024
6391

Озарбойжон Тошкентда беш юлдузли меҳмонхона қуриши кутиляпти

Пойтахтда Ritz Carlton бренди остидаги 5 юлдузли меҳмонхона фаолиятини ташкил этиш назарда тутилган. 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги III Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида эришилган инвестиция битимлари ва келишувларни амалга ошириш бўйича амалий ҳаракатлар режасини очиқлади.

“Йўл харитаси”га кўра, Ritz Carlton бренди остидаги 5 юлдузли меҳмонхона фаолиятини ташкил этиш назарда тутилган. Қиймати 200 миллион доллар деб баҳоланган меҳмонхонани Озарбойжоннинг Pasha Development фирмаси қуриб, 2025 йилнинг мартида топширади.

Хитойнинг Guangdong Zomman Energy technology компанияси Тошкент шаҳрида жойлашган саноат корхоналарининг том қисмига қуввати 100 МВт бўлган қуёш панелларини ўрнатади. Лойиҳа қиймати 100 миллион доллар, уни 2025 йил март ойида ишга тушириш белгиланган.

Россиянинг “Строител-98” компанияси томонидан “Янги авлод” махсус саноат зонасида “А” тоифадаги логистика марказини ташкил этиш режалаштирилган. Бунинг учун 158 миллион доллар сарфланади, у 2026 йилнинг декабр ойида фойдаланишга топширилади.

Top