21:00 / 08.02.2018
7819

“Ўзбекэнерго” АЖда Молиявий менежмент ва ҳисоботларнинг халқаро стандартларини жорий қилиш маркази ташкил этилди

Фото: Ўзбекэнерго

“Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти таркибига кирувчи корхоналарнинг молиявий хўжалик фаолиятини замонавий молиявий менежмент асосида олиб бориш ва молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларини жорий қилиш мақсадида “Молиявий менежмент ва ҳисоботларни халқаро стандартларини жорий қилиш Маркази” ташкил этилди.

Дунё бозорига чиқиш, халқаро кредит олиш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун молиявий менежментни жорий қилиш ва ҳисоботларни халқаро стандартлар асосида тузиш мақсадга мувофиқдир. Чунки, молиявий ҳисоботнинг шаффофлигини оширишга эришиш фақатгина халқаро стандартларга ўтиш орқали амалга оширилиши мумкин бўлади. Янги жорий этилган тизим ишлаб чиқариш корхоналарида молиявий ҳисоботларни тузиш ва уни такомиллаштиришда хорижий тажрибадан фойдаланиш масаласи муҳим ўрин тутади.

Марказнинг асосий вазифаси баланс ва молиявий ҳисоботларни йиғиш, жамлаш, консолидация қилиш ва улар асосида “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти тизимига кирувчи корхоналарнинг молиявий ҳолатини таҳлил қилиш, молиявий хатарларни аниқлаш ва баҳолаш, молиявий рискларни камайтиришга қаратилган чора-тадбирларларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишдан иборат. Ушбу амалиётнинг жорий этилишидан асосий мақсад ҳисоб-китобни йўлга қўйиш, молиявий жиҳатдан соғлом ва барқарор фаолият юритадиган тизимни шакллантиришга қаратилган.

Молиявий менежмент ва ҳисоботларнинг халқаро стандартларини жорий қилиш” маркази молиявий ҳисоботлар, молиявий менежмент ва молиявий хатарларни бошқариш бўлимлари ташкил этилди.

- Молиявий ҳисоботлар бўлими, хар ойда молиявий ва статистик хисоботларни йиғиш, умумлаштириш, консолидация қилиш ҳамда уларни ҳаққонийлиги ва тўғрилигини таъминлаш ишларини амалга оширади. Ҳисоботларнинг халқаро стандартларини жорий қилади. Шакллантирилган ҳисоботларни тегишли бошқармаларга ва таҳлил ўтказиш учун молиявий менежмент бўлимига топширади.

- Молиявий менежмент бўлими, олинган молиявий ва статистик ҳисоботларни миллий ва халқаро молиявий критерийлар асосида таҳлил қилади, молиявий рискларни аниқлайди ҳамда таҳлил натижалари юзасидан Жамият раҳбарияти ва корхоналарнинг Кузатув Кенгашларига маълумот ва кўрсатмалар киритади.

- Молиявий рискларни бошқариш бўлими, таҳлилий маълумотлар асосида тўлов қобилияти, инвестицион, кредит, валюта, инфляцион, солиқ, банкротлик аломатлари ва аниқланган бошқа молиявий рискларни бошқариш, баҳолаш ва уларни камайтиришга қаратилган аниқ чора-тадбирларни амалга оширади. Корхоналарда молиявий маблағлардан самарали фойдаланиш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш ва молиявий соғломлаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқади ҳамда Жамият раҳбарияти ва корхоналарнинг Кузатув Кенгашларига киритади.

Top